Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда аҳолига ёрдам кўрсатиш учун ижтимоий жамғарма ташкил этилди
15.01.2022 14:44,  
80

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан "Казакстан халкина" (Қозоғистон халқига) жамоатчилик ижтимоий жамғармаси ташкил этилди.

 Жамғармани таниқли молиячи, илгари мамлакатнинг молия вазири бўлган Болат Жамишев бошқаради, деб маълум қилди шанба куни республика ҳукумати матбуот хизмати.

Тоқаев 11 январда парламентда чиқиш қилганида, "Казакстан халкина" жамоатчилик ижтимоий жамғармасини ташкил этиш топшириғини берган эди. Жамғарманинг олдига қўйилган вазифа соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларида муаммоларни ҳал қилишдан иборат бўлади. 

Шунингдек, жамғарма Республика хавфсизлиги ва  ҳудудий бирлигини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари, махсус органлар ходимлари, ҳарбий хизматчилар оилаларини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Жамғарма хусусий ва давлат манбаларидан шакллантирилади. Тоқаевнинг фикрича, йирик бизнес ва бой фуқаролар жамғармага доимий асосда ёрдам бериши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан