Қозоғистонда авиафалокат: 14 киши вафот этди (видео)

Қозоғистонда авиафалокат: 14 киши вафот этди (видео)

inalmaty.kz

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан пойтахт Нур-Султонга караб йўлга чиққан самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Tengrinews нашри хабар қилмоқда.

Бортида 95 нафар йўловчиси бўлган самолёт аэропорт ташқарисига қулаб тушган.

Олмаота аэропорти матбуот хизматига кўра, ҳаво лайнери Bek Air ширкатига тегишли бўлган. Фалокат жойида ҳозирда фавқулотда хизмат ишламоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 14 киши ҳалок бўлган, яна 35 киши тан жароҳати олган, улардан 6 нафари ёш бола, 22 киши оғир аҳволда.

Фалокатга учраган самолётнинг русуми Fokker-100 бўлган. Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги бундай русумли самолётлар парвозиги вақтинчалик тақиқ қўйди.

МАВЗУГА ДОИР: Қозоғистондаги авиаҳалокатда ўзбекистонликлар борми?

Самолёт маҳаллий вақт билан 7:22 да радарларда кўринмай қолган.

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Қозоғистон йўлларида ёмон об-ҳаво туфайли 39 киши вафот этди