Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистондаги энг катта букмекерлик компанияларидан бири ёпиб қўйилди
7.12.2019 16:17,  
431

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) “Олимп” букмекерлик компанияси фаолияти тугатилганини маълум қилди. Бу ҳақда Tengrinews нашри хабар қилади.

Қўмитанинг Олмаота департаменти прокуратура органлари билан биргаликда “Олимп” букмекерлик компанияси томонидан қимор бизнесини ташкил этиш бўйича судгача терговни жараёнларини бошлаган.

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати

Терговчиларнинг таъкидлашича, компания Қозоғистон Республикасининг амалдаги қонунчилик нормаларини бузган ҳолда, интернет ресурслари орқали солиқ тўламасдан лицензияланмаган фаолият туридан даромад олган.

“Қозоғистондан ноқонуний пул ювиш каналлари аниқланди ва ёпилди. Молиявий жиноятлар соҳасига тегишли бошқа ҳаракатлар қайд этилди. 2019 йилнинг 29 ноябрида Олмаота ихтисослашган туманлараро суди “Олимп” букмекерлик компанияси савдо белгиси остидаги TOO Only bet ҳамда TOO Alpha bet'ларга берилган амалдаги лицензияни олти ой муддатга тўхтатиб қўйди”, дейилади МХҚ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинган эди.

Лойиҳада 2021 йилдан бошлаб футболни ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган.

Ушбу қарор мамлакатимизда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди: Мусулмонлар идораси пул тикиб ўйналадиган ўйинларнинг катта гуноҳ эканлигини эслатиб ўтган бўлса, Президент маслаҳатчиси «Биз дунёвий давлатмиз. Ким хоҳласа ўйнайди…», - дея ушбу қарор лойиҳасини ёқлаб чиққан эди.

Тотализатор ҳақида фикрлар билан қуйида танишишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан