Қозоғистонда гипноз орқали фуқароларнинг пулини “шилган” 4 нафар ўзбекистонлик аёл ушланди

Қозоғистонда гипноз орқали фуқароларнинг пулини “шилган” 4 нафар ўзбекистонлик аёл ушланди

Қозоғистонда 4 нафар ўзбекистонлик аёл ушланди. Бу ҳақда Polisia нашри хабар қилди — дея ёзмоқда 'Everyday' нашри.

Нашрнинг ёзишича, аёллар 17-18 октябрь кунлари Алматада ушланган. Таъкидланишича, улар икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, гипноз орқали улардан пулларини, телефонини ва тилла тақинчоқларни олиб қўйган.

Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари тергов олиб бормоқда. Таъкидлаш жоиз, аёлларга нисбатан фирибгарлик бўйича айблов эълон қилинган.