Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Қозоғистонда ҳужжатсиз ушланган 10 нафар ўзбекистонликлар қўйиб юборилди
23.01.2022 16:21,  
113

Нур-Султон шаҳридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ҳужжатсиз ушланган 17 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўйича мамлакатнинг Қозоғистондаги элчихонасига мурожаат келиб тушган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, бу мурожаатни ўрганиш учун ўшаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (Ф-1) тайёрланган. Мутасаддилар вақтинча сақлаш ҳибсхонага бориб, фуқаролар билан учрашишган.

“Уларнинг 10 нафарида паспорт борлиги аниқланди ва жарима асосида қўйиб юборилди. 7 нафар фуқаронинг паспорти йўқолганлиги сабабли уларга Ватанга қайтиш гувоҳномаси тайёрлаш учун белгиланган тартибда маълумотлар олинди”, - дейилган хабарда.

Фуқароларнинг бу ҳолатга тушиб қолишининг сабаби, яъни вақтинчалик рўйхатга қўйиш муддати тугаганлиги ва ишлаш учун рухсатномаси йўқлиги маълум бўлган. Уларга ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан