Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда ичида 26 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди
6.03.2020 16:43,  
345

Ичида 26 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида ағдарилиб кетди.

“ЙТҲ 6 март куни 00:15 да Қизилўрда – Павлодар йўлининг 1160 километрида Экибастузск қишлоғи ҳудудида содир бўлди. Mercedes русумли автобус  Новосибирск – Тошкент йўналишида ҳаракат қилаётган эди. Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, рулни буриб юборди. Салонда 28 киши бор эди: 2 нафар ҳайдовчи – Қозоғистон фуқаролари, 26 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари”, — дейилади Павлодар вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Хабарда айтилишича, йўловчиларнинг ҳаммаси бошқа транспорт воситалари билан йўлда давом этади. Ҳайдовчилар эса автобусда қолишади.

"Воқеа жойига тиббиёт ходимлари, маҳаллий полиция ва ҳокимият вакиллари етиб келишди. Йўловчилар воқеа жойида тиббий текширувдан ўтади. Уларни касалхонага ётқизиш учун зарурат йўқ эди. Жабрланганлар йўқ,"— дея қўшимча қилди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан