Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда ижтимоий соҳа ходимлари маоши 60 фоизгача оширилди
3.01.2020 13:51,  
575

2020 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда бир қатор соҳа ходимлари иш ҳақи ва пенсиялар оширилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Жумладан, ўқитувчилар иш ҳақи 25 фоиз, маданият соҳаси ходимлари маоши 35 фоиздан 50 фоизгача, ижтимоий соҳа ходимлари маоши эса 30 фоиздан 60 фоизгача оширилди.

«Қозоғистонда хизмат кўрсатган устоз» фаҳрий унвонига эга ўқитувчиларга 1000 ойлик ҳисоб кўрсатгичи миқдорида бир марталик тўлов берилади, магистр даражасига эга жисмоний тарбия ва спорт соҳаси таълим муассасалари ходимлари ва ҳарбий ўқув юрти ўқитувчиларига қўшимча равишда 10 ойлик ҳисоб кўрсатгичи миқдорида ҳақ тўланади.

Шунингдек, 2020 йил 1 январидан бошлаб пенсиялар 7% ошади, унинг энг кам миқдори 38636 танга (960000 сўм) сифатида белгиланди. Давлат базавий пенсия миқдори 5 фоиз ошиб, энг кам миқдори 16839 тангани (418000 сўм) ташкил қилади.

Бундан ташқари, Ёшлар йили якунларига бағишланган тантанали маросимда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 2020 йил 1 январидан эътиборан талабалар стипендияси 25 фоиз ошди. Жумладан, бакалавриат талабалари стипендияси энг кам миқдори 26186 танга (650000 сўм), магистратурада - 66913 танга (1 661 000 сўм), докторантурада - 102498 тангани (2 545 000 сўм) ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан