Қозоғистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди

Қозоғистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди

Қозоғистонда биринчи маротаба коронавирусдан касалланган бемор вафот этди. Бу ҳақда Казинформ халқаро ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қозоғистон расмийси Даврон Абаев Қозоғистонда биринчи маротаба коронавирусдан касалланган бемор вафот этганини тасдиқлади ва марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлигини билдирди.

Шунингдек, ҳукумат вакилининг таъкидлашича, эртагаёқ, Нурсултон шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси марҳумнинг тиббий кўрсаткичларини маълум қилади.