Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда ишлаш учун қанча ўзбекистонликка рухсатнома берилди?
17.10.2019 22:42,  
334

Қозоғистонда жорий йилнинг бошидан бери чет элликларни ишга ёллаш учун 20 минг 938 та рухсатнома берилди. Бу ҳақда Қозоғистон меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлигига таянган ҳолда “Фергана” агентлиги хабар бермоқда.

Бу рухсатномалар асосан раҳбар ходимлар, мутахассислар ва малакали ишчиларга берилган. Икки мингдан ортиқ киши мавсумий ишларга жалб этилган.

Жорий йилда Қозоғистон компанияларига меҳнат мигрантлари асосан Хитойдан келди – 4,4 минг киши. Ўзбекистондан 2,3 минг, Ҳиндистондан 1,8 минг, Туркиядан 1,8 минг ва Буюк Британиядан 1,4 минг киши ишлаш учун келган.

Қозоғистон ички меҳнат бозорини ҳимоялаш мақсадида чет элдан ишчи ёллашга квота белгилаб қўйган. 2019 йилда бу квота иқтисодий фаол аҳолининг 0,54 фоизига ёки 48,7 минг кишига тенг бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан