Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда карантин чоралари яна икки ҳафтага узайтирилди
29.07.2020 18:27,  
116

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Давлат комиссиясига мамлакатда карантин чораларини яна икки ҳафтага узайтиришни буюрди ва кейинчалик чоралар босқичма-босқич юмшатилади. Бу ҳақда Оқўрда сайтида хабар берилди.

"Қозоғистон ва қўшни давлатлардаги эпидемиологик вазиятнинг мураккаблашишини ҳисобга олган ҳолда, июль ойида жорий этилган ва чеклов чораларининг ижобий таъсирини янада кучайтириш тўғрисида" қарор қабул қилинди.

5 июль куни Қозоғистон такрор равишда қаттиқлаштирилган карантин режимини жорий қилган биринчи мамлакат бўлган эди. Дастлаб у икки ҳафта давомида амал қилди, аммо кейин ой охирига қадар узайтирилди. Расмийлар мамлакатда коронавирус тарқалишининг кўпайиши муносабати билан чекловчи чораларни бошладилар.

Оқўрда маълумотларига кўра, 5 июлдан бери мамлакатда COVID-19 рўйхатга олинган ҳолатлар 29 фоизга камайди. Аниқланаётган ҳолатлар сони кунига 1500-1600 киши даражасида барқарорлашди. Касалхоналарнинг юки 43% га, шу жумладан реанимация бўлимлари 27% га камайди, тез ёрдам чақирувлари камайди.

29 июль ҳолатига кўра, Қозоғистонда 86,1 мингта коронавирус ҳолати аниқланди, 56,6 минг киши соғайди, 793 киши вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан