Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда кучли қор бўронлари қийинчлик келтириб чиқарди (видео)
25.01.2020 09:25,  
1445

Ижтимоий тармоқларда Нур-Султондаги қор бўрони билан боғлиқ видеолар, фотолар, баъзан эса ёлғон ахборотлар ҳам тарқалмоқда, деб хабар берди Kazinform мухбири.

Қозоғистон марказида 23 январь куни тунда бошланган қор бўрони аҳолини абгор қилиб қўйди. Нур-Султон шаҳридаги Космик марказ яқинида, Турон шоҳ кўчаси эрталабдан бери тирбандлик юзага келди. Ишга шошилганлар ҳатто машинасини қолдириб, яёв кетишган.

Бўрон жамоат транспорти ҳаракати учун ҳам катта қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Пойтахт жамоат транспортига масъул «Астана ЛРТ» компанияси аҳолидан эҳтиёткор бўлишни сўраб, автобусларнинг баъзи бекатларга кирмасдан, нарироқ тўхташи ҳақида огоҳлантирди. 

Учхоз кентида «КАМАЗ» қорга ботиб қолганлиги сабаб автобуслар йўли тўсилган. Темиртау шаҳри полиция бошқармаси вакили фуқаролардан заруратсиз кўчага чиқмасликни сўради.

Фавқулодда вазиятлар хизматлари вакиллари шаҳар аҳолисига кўчадаги симёғочлардан, дарахтлардан, реклама баннерларидан, тортилган симлардан узоқроқ юришни маслаҳат беради. Шунингдек, заруратсиз кўчага чиқмасликка чақиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан