Қозоғистонда МиГ-31 қирувчи самолёти қулаб тушди (видео)

Қозоғистонда МиГ-31 қирувчи самолёти қулаб тушди (видео)

Қозоғистон ҳарбий ҳаво кучларига қарашли МиГ-31 ҳарбий қирувчи самолёти Қарағанда вилоятида қулаб тушди.

Интернетда тарқалган видеода тез ёнаётган самолёт пастлаётгани кўринади. У қулаб тушган ер қора тутун билан қопланди.

Мамлакат мудофаа вазирлиги хабарига кўра, авария жанговар навбатчиликка тайёргарлик кўриш учун режалаштирилган парвоз пайтида юз берган. Парвоз вақтида двигателлардан бирида ёнғин чиққан.

 

 

 

 

Қулаш буйруғи берилгач, экипаж самолётни қишлоқдан узоқроқдаги далага қулатади.

Учувчилар зарар кўрмайди ва тирик қолишади.