Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ёдгорлиги очилди

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ёдгорлиги очилди

Фото: Akorda.kz

3 июнь, жума куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилди. Бу ҳақда tengrinews.kz нашри хабар бермоқда.

Акорда веб-сайтига кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Токаев очилиш маросимида онлайн тарзда иштирок этди.

У ўз нутқида Нурсултон Назарбоев "мустақил давлат ривожланишининг стратегик йўлини белгилаб берган ва умумий мақсадга эришиш учун халқни бирлаштирган замонавий Қозоғистон асосчиси" эканлигини таъкидлади.

Қозоғистон Президентининг таъкидлашича, Миллий Мудофаа Университетида ёдгорлик ўрнатилиши чуқур рамзий аҳамиятга эга, чунки Қозоғистон Қуролли кучлари биринчи президентнинг фармони билан яратилган.

Нурсултон Абишевич 6 июль куни 80 ёшга тўлади.

Назарбоев 18 июн куни COVID-19 га чалинган эди. Куни кеча эса тузалганини маълум қилди.

У "шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари ва уларнинг талаблари ва тавсияларининг қатъий бажарилиши, шунингдек, умумий қўллаб-қувватлаш ва барча илиқ истаклар" туфайли касалликни енгишга муваффақ бўлди. Тегишли мурожаат Назарбоев сайтида эълон қилинган.

Қозоғистоннинг собиқ президенти таъкидлашича, одамлар билан биргаликда у ушбу касалликнинг оғирлигини ҳис қилган.