Қозоғистонда ўтган ҳафта 111 киши коронавирусдан вафот этди

Қозоғистонда ўтган ҳафта 111 киши коронавирусдан вафот этди

Қозоғистонда 7 - 12 июль кунлари коронавирусдан 111 кишининг ўлими қайд этилди ва COVID-19 ташхисидан вафот этганлар сони 375 нафарга етди, деб хабар беради Қозоғистон ССВ.

6 июль ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан 264 та ўлим қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ҳафтада бир марта коронавирусдан вафот этганлар статистикасини бериб бормоқда.

"7 - 12 июль кунлари Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг 111 ҳолати ўлим билан якунланди... Қозоғистон Республикасида жами 375 та ўлим ҳолати қайд этилди", - дейилади ССВ хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган ҳафта энг кўп ўлим ҳолатлари Қарағанда вилояти (37), Олмаота (24) ва Нур-Султон (18) шаҳарларида содир бўлди.

Қўшни республикада коронавирус инфекцияси ҳолатларининг умумий сони 58 мингдан ошади. Соғайиб кетган беморлар сони эса 33,8 мингга етди.