Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда қанотида Хитой иероглифлари ёзилган каптарлар пайдо бўлмоқда (фото)
17.01.2020 10:52,  
1380

Шарқий-Қозоғистонда қанот ва дум қисмида қизил рангда Хитой иероглифлари ёзилган каптарлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Фуқаролар бу масала юзасидан Катон-Қарағай миллий боғига мурожаат қилишди.

Маълум бўлишича, илмий бўлим ходимлари 2015 йилдан бери бундай қушларни кузатиб, ўрганиб чиқишган ва бир нечта илмий мақолаларни нашр этишган.

Бу ҳақда Қозоғистон Экология вазирлигининг ёввойи табиат қўмитаси ходими Сакен Дилдаҳмет ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида шундай ёзмоқда:

“Биз Хитой каптарларини ўрганишни бошлаганимизда, улар ҳақиқатан ҳам жуда муҳим маълумотларнинг ташувчиси эканлиги маълум бўлди, аммо махфий маълумотлар эмас, балки спортга тегишли маълумотлар“.

 

Хитойда спорт каптарларни етиштириш билан махсус фермалар шуғулланади. Улардан бир Урумчида жойлашган. Бу қушлар доимий яшаш жойидан 700 км узоқ масофагача — чегара олдидаги Олма-ота ва Шарқий-Қозоғистон вилоятларига учиб келишган. Тахминларга кўра, кучли шамол туфайли қушлар асосий маршрутдан узоқлашган бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан