Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда суюлтирилган газ нархи ошиши кутилмоқда
7.06.2022 12:00,  
89

Қишда январь воқеалари фонида ҳукумат суюлтирилган газ, бензин ва керосин чакана нархларини 180 кунга чеклаб қўйган эди.

180 кунлик чеклов муддати тугагандан кейин ҳукумат суюлтирилган газнинг улгуржи нархларини 20%га оширишни мўлжалламоқда, заправкалардаги чакана нархлар устидан назорат эса сақланиб қолади. Энергетика вазирлигига кўра ҳозир нархлар чеклангани учун ишлаб чиқариш ҳажми ошаётгани йўқ, завод ва технологиялар эскирган, уларни янгилашга стимул мавжуд эмас.

Қайд этилишича, улгуржи нархларнинг оширилиши ҳам етарли чора бўлмайди. Чунки ишлаб чиқарувчилар чакана сотувчиларга сотишдан кўра яширин экспортни маъқул кўришади, бу янги дефицитларни яратиши мумкин. Ўтган йилларда ва ҳозир ҳам пропан контрабанда экспорти энг катта муаммолардан ҳисобланади.

Қозоғистонда суюлтирилган газ (пропан) энг арзон ёқилғи тури ҳисобланади. Мамлакат ғарбидаги вилоятлар учун пропан нархи 50-55 тенге (1250-1350 сўм), шарқдаги вилоятлар учун эса 70-75 тенге (1750-1850 сўм) этиб белгиланган. Пропан бўйича биржа савдоларига тўлиқ ўтилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан