Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда харажати даромадидан юқори бўлган мансабдор шахслар ишдан бўшатилади
30.12.2022 15:59,  
51

Қозоғистон Сенати коррупцияга қарши кураш бўйича учта кодекс ва саккизта қонунга тузатишлар киритиб, харажати расмий даромаддан юқори бўлган мансабдорларни ишдан бўшатиш тўғрисидаги ўзгартиришни қабул қилди.

Сенат "Коррупцияга қарши курашиш ва давлат муҳофазасига олинган шахслар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, декларациялардаги номувофиқликлар учун санкциялар белгиланди.

"Мансабдор шахснинг харажатлари ва даромадларидаги фарқ 1 000 ойлик ҳисоб кўрсаткичидан ошса, 'фискал санкция' қўлланилади, яъни даромаддаги фарқнинг 90 фоизи маъмурий жарима тариқасида қайтарилади", — дейди Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси ўринбосари Улан Сарқулов.

Агар бу фарқ давлат хизматчисининг йиллик даромадидан ошса, "мансаб жаримаси" кўриб чиқилади: шахснинг уч йил давомида давлат хизматида фаолият юритиши бекор қилинади. Шу билан бирга, ҳар бир ҳолатда мансабдор шахсга харажатларнинг қонунийлигини асослаш имконияти берилади.

Тасдиқланган қарор аҳолини декларация билан тўлиқ қамраб олишни ҳисобга олган ҳолда 2027 йилдан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан