Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистондаги авиаҳалокат қурбонлари оилаларига қанча маблағ ажратилиши маълум бўлди
28.12.2019 10:59,  
1111

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин раҳбарлигида Bek Air самолёти авиаҳалокати сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда “Tengrinews”га асосланиб, Xabar.uz маълум қилди.

“Олмаота вилоятида юз берган фожиа бутун Қозоғистон аҳолисини ташвишга солди. Авиаҳалокат оқибатида кўплаб одамлар жароҳат олиб, ҳалок бўлди”, — дейди Мамин.

Йиғилишда бош вазир давлат раҳбарининг топшириғига кўра ҳалок бўлганларнинг оилаларига 4 миллион тангадан (тақрибан 10500 АҚШ доллари ёки 100 миллион сўм) маблағ ажратилишини маълум қилган. Талафот кўрганларга ҳам зарурий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:22да Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан учиб кетиш чоғида Bek Air авиакомпаниясига қарашли самолёт баландликни йўқотгани ва бетон тўсиқни бузиб ўтиб, икки қаватли бинога бориб урилгани хабар қилинганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, авиаҳалокат оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, 53 киши жабрланган, 10 кишининг аҳволи жуда оғир деб баҳоланган.

Кеча Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси авиаҳалокат муносабати билан Қозоғистон президенти ва халқига ҳамдардлик билдирган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда Тошкент шаҳридаги Юнусобод метро линияси қурилиш майдончасида ҳалок бўлган ишчиларнинг ҳар бири учун уларнинг оила аъзоларига 100 миллион сўмдан компенсация пули ажратилиб, етказиб берилган эди. Шунингдек, қурбонларнинг оилалари учун мотам тадбирлари ва дафн маросимларини ташкил этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш топширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан