Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистондаги мудофаа фабрикалари тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришга ўтмоқда
4.04.2020 12:29,  
125

Қозоғистоннинг мудофаа фабрикалари коронавирус пандемиясига қарши курашишда ёрдам берадиган тиббий ускуналар, шу жумладан, юз ниқоблари ва шамоллатгичларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

"Коронавирус тарқалишини секинлаштиришга қаратилган умуммиллий чора-тадбирлар учун мудофаа саноати корхоналари сафарбар этилди", дейилади мамлакат саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг баёнотида.

Техник конвертация қилиш жараёнида мудофаа фабрикалари тезда умумий ва тиббий мақсадлар учун фуқаровий товарларини ишлаб чиқаришга ўтдилар.

Бу ҳафта "Kazakhstan Engineering" мудофаа саноати комплекси мамлакат шимолидаги аэрокосмик заводларидан бирида икки миллионга яқин ниқоб тайёрлашга бошлайди. Бундан ташқари, бугунги кунда суткасига уч сменада ишлайдиган завод тез тиббий ёрдам машиналари учун кўчма вентиляторларни ишлаб чиқаради.

Олмаотада жойлашган бошқа иккита мудофаа ишлаб чиқарувчилари хизмат кийимлари ҳамда санитария воситалари ишлаб чиқаришга ўтади, баъзи мудофаа фабрикалари инфрақизил термометр ва хавфсизлик ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослашади.

Шу билан бирга, Қозоғистондаги мудофаа ишлаб чиқарувчилари асосий ишлаб чиқаришни тўхтатмади.

Вазирлик баёнотида айтилишича, улар 2020 йилга мўлжалланган давлат мудофаасига оид буюртмаларни бажаришда ички ишлар органларининг талабларини қондириш учун ҳаракат қилишмоқда.

Жума куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) саноат ва ҳукуматларни глобал ҳимоя талабини қондириш учун шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни 40 фоизга оширишга чақирди.

Коронавирус тарқалиши фонида шахсий тиббий буюмларга бўлган талаб ва уларнинг нархи каррасига ортди. Жарроҳлик ниқоблари олти маротаба кўпайган, N95 респираторлари эса уч баравар, халатлар эса икки баравар кўпайган. Талаб ортиши оқибатида айрим тиббий буюмлар етишмаслигига сабаб бўлмоқда. Бу эса коронавирус беморларини даволаётган тиббиёт ходимлари, шифокорлар ва ҳамширалар ҳаётини хавф остига қўймоқда.

ЖССТ коронавирус учун ҳар ой 89 миллион дона тиббий ниқоб талаб қилинишини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан