Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистондаги Сбербанкнинг собиқ раҳбари Ўзмиллийбанк раҳбарининг маслаҳатчиси бўлди
8.06.2022 19:10,  
85

Қозоғистоннинг «Сбербанк» собиқ директори Александр Камолов Ўзбекистон Миллий банки бошқаруви раисининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати ёзмоқда.

Кенгаш уни бу лавозимга 26 май куни тайинлаган. Унинг молия секторидаги тажрибаси ва кўникмалари унга «жараёнларни такомиллаштириш, рискларни баҳолаш, тартибларни қуриш муаммоларини ҳал қилиш» имконини беради, шунингдек, қарорлар сифати бўйича раҳбариятга маслаҳат беради, дея қайд этади Ўзмиллийбанк.

Александр Камолов (1974 й. т.) биринчи олий маълумотни Перм давлат университетида олган. У, шунингдек, Олий Иқтисодиёт Мактаби, Лондон Бизнес Мактаби ва IMD Emba MBA даражаларини олган.

Камолов Сбербанкда деярли 27 йил ишлаган. 1995 йилдан 2008 йилгача у Ғарбий Урал филиалида қимматли қоғозлар бўйича инспектордан корпоратив мижозлар ва бюджетлар бўлими директоригача ишлаган.

2008-2012 йилларда «Сбербанк» шўба корхонаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, директорлар кенгаши раисининг маслаҳатчиси, кейин «Ғарбий Урал Сбербанк» раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Камолов 2012 йил центабридан 2020 йил январигача Қозоғистондаги «Сбербанк» шўба банки бошқаруви раиси бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан