Қозоғистондан Ўзбекистонга кийиклар кўчиб ўтди

Қозоғистондан Ўзбекистонга кийиклар кўчиб ўтди

Қозоғистон биологик хилма-хилликни ҳимоя қилиш ассоциацияси Қозоғистондан Ўзбекистонга кийиклар кўчиб ўтганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон биологик хилма-хилликни ҳимоя қилиш ассоциацияси ва Қозоғистон чегара хизмати Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги махсус чегара пунктлари орқали кийиклар чегарани кесиб ўтганини исботлайдиган далилларни топди.

2012 йилдан бошлаб ассоциация Чегара хизмати ва Ўрмон ва ёввойи табиат қўмитаси билан Устюрт кийиклар кўчишига кўмаклашиш мақсадида иш олиб бормоқда. 2015 йилда уюшманинг таклифига биноан чегара хизмати ҳар километрдаги сим тўсиқларни қисман олиб ташлади», - дейилади ташкилотнинг Facebook саҳифасида.

Уюшманинг маълумотларига кўра, сўнгги беш йилда биринчи марта кийиклар Ўзбекистон таркибига кирадиган Устюрт платосида кузатилди.

«Ушбу янгилик Қозоғистон чегара хизмати билан биргаликда икки мамлакат давлат чегарасидаги чегара зонасини бориб кўриш учун асос бўлди. Шундай қилиб, биз тўғон бўйлаб 7 та пунктда кийик изларини кўрдик. Ассоциация ушбу йўналишда ишлашни давом эттиради. Бу йил чегара хизмати билан биргаликда қўшимча текширувлар ўтказиш режалаштирилмоқда», - дейилади хабарда.