Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонлик аскар ҳарбий қисмдан 60 га яқин жанговар қуролларни олиб қочди
20.02.2020 18:16,  
714

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри яқинидаги ҳарбий қисмдан аскар қурол билан қочиб кетди. Полиция уни қидирмоқда. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда.

Мамлакат мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Чимкент шаҳри яқинидаги ҳаво ҳужумига қарши ҳарбий қисмларнинг биридан шартнома асосида хизмат қилаётган кичик сержант ўзбошимчалик билан қисмни тарк этган. Ўқ-дори сақлаш хонасида маълум миқдордаги ўқотар қурол етишмаслиги аниқланган.

Маълум қилинишича, 30 дона АК-74, 27 дона 9 мм Макаров тўппончаси, АК ўқлари (420 дона), Макаров пистолети ўқлари (48 дона), травматик тўппонча (бир дона, 24 дона ўқ) ўғирланган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбий полиция ҳарбий хизматчи қўлга олиш ва йўқолган қуролларни қидиришга оид барча зарурий тезкор-тадбирларни ўтказмоқда. Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан