Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистоннинг 9 вилоятида қор бўронлари сабаб йўллар ёпилди
23.01.2020 15:32,  
181

Об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашуви ҳамда кучли қор бўронлари сабаб Қозоғистоннинг 9 вилоятида 48 та йўл участкасида барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги мабуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, Ўскемен-Риддер-РФ чегараси автойўлининг 15-105 км оралиғидаги (Белоусовка-Риддер) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автомобиллари учун ёпилган.

Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 15-105 км (Глубокое-Шемонаиха) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автолари учун ёпилди.

Семей-Қайнар трассасининг 8-144 км оралиғидаги (Семей-Саржал), Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 105-123 км оралиғидаги (Шемонаиха-РФ чегараси) участка ҳам ёпилган.

«Ақтўбе-Болгарка-Шубарқудуқ» трассаси 17 км (Сазди овули) - 190 кмгача («Ақтўбе-Астрахан» трассаси) бўлган қисмида ҳаракат бутунлай тўхтатилган.

Ҳайдовчиларга об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар йўлга чиқмасликларини тавсия этамиз.  

Фавқулодда вазиятга йўлиққан ҳайдовчилар 1403 рақамига мурожаат қилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан