Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистоннинг Aктау шаҳридаги кафелардан бирида қуролланган шахслар ўқ узди (видео)
4.02.2020 16:22,  
1724

Тиббий ниқоб кийган икки қуролланган эркак Aктау шаҳрининг 7-микрорайонида жойлашган кафеда ўт очди. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ, деб хабар берди Lada.kz

Ҳодиса 2020 йил 1 февралдан 2 февралга ўтар кечаси Aктау шаҳридаги караоке барлардан бирида юз берди. Видеокузатувлар лавҳасида ниқобланган икки кишилардан бири маст ҳолатда бўлгани ва улар қандай қилиб кафега киришганлиги акс этган. Иккаласи ҳам қуролланган.

Караоке барга келган эркак меҳмон кириш йўлагида қуролланган шахслардан бирининг қуролини тортиб олишга уринган, аммо шу онда иккинчи қуролланган шахс унга қурол қаратганда, қаршилик кўрсатишга уриниб кўрган меҳмон қуролланган шахсни қўйиб юборди. Кейин эркаклар хотиржам залга кириб у ерда ҳам ўқ узиб муассаса атрофида кимнидир қидиришаётгандек айланиб чиқиб кетишди.

Мангистау полиция бошқармаси бу фактни тасдиқлади.

Эрталаб соат 07:30 да Aктау ИИБ навбатчилик бўлимига қўнғироқ келиб тушган. Унда эрталабки соат 07:00 атрофида тиббий ниқоб кийган икки номаълум шахс қўлида қурол бўлган "Гремми" караоке барида полга иккита ўқ узиб номаълум томонга ғойиб бўлишган. Ушбу факт бўйича Aктау шаҳар полиция бошқармаси Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича судгача терговни бошлади. Текширув давомида бардаги CCТВ камерасининг видеоёзувларида ўқ отилгани кўринган. Ҳозирда гумонланувчиларни аниқлаш ва ушлаш учун зарур бўлган тезкор қидирув чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан