Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистоннинг халқаро захиралари 89,7 миллиард долларни ташкил этди
18.12.2022 13:56,  
63

1 декабрь ҳолатига кўра, Қозоғистоннинг халқаро захиралари 89,7 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Миллий банк бошқаруви раиси Ғалимжан Пирматов Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.

"Жорий йилнинг 1 декабрида жами халқаро захиралар 89,7 миллиард долларни ташкил қилди.

2022 йилда олтин нархининг пасайиши, давлат қарзини тўлаш, шунингдек, биринчи чоракда валюта интервенцияларини амалга ошириш ҳисобига олтин-валюта захиралари 467 миллион долларга қисқарди", — деди Ғалимжан Пирматов.

Шунингдек, у нефт нархининг юқорилиги Миллий жамғарма пулларини тўлдирганини таъкидлади.

"Нефт нархи тикланди ва даромад 6 триллион тенгега ошди. Шу жумладан, хорижий валютадаги тушумлар 9,8 миллиард долларни ташкил этди, Миллий жамғарма маблағлари эса 55,8 миллиард долларга кўпайди.

Молия бозоридаги пасайиш кузатилганига қарамай, Миллий жамғарма ташкил этилганидан бери унинг рентабеллиги йиллик кўрсаткичда 3,08 фоизни ташкил этди", — деди Миллий банк раҳбари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан