Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳри карантин сабаб ёпилди

Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳри карантин сабаб ёпилди

30 март кунидан Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги 5 та шаҳар коронавирус карантини сабаб ёпилади. Бу ҳақда РИА Новости вилоят матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Қозоғистонда Нур-Султон ва Алматидан кейин Қарағанди, Темиртау, Саран, Шахтинск ва Абай шаҳарлари ҳам ёпилди.

Охирги маълумотларга қараганда Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 251 киши ташкил этмоқда.

16 март кунида мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.