Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозонда спортнинг 22 тури бўйича I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари ўтказилади
7.07.2020 15:51,  
140

Бугун Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтказиш масалаларига бағишланган видеоконференция ўтказилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда вазирликнинг бошқарма бошлиқлари қатнашди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Россия Федерациясидаги мавжуд санитария-эпидемиологик вазият туфайли айни пайтда илк маротаба ташкил этилаётган спорт ўйинларини 2020 йил 4 сентябрдан 11 сентябргача ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Видеоконференцияда спорт ўйинларини ўтказиш тартиби, хавфсизлик чоралари, тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.

Маълум қилинишича, I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларида спортнинг 22 тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Бокс, соҳил волейболи, стол тенниси, бадиий гимнастика, сув палоси шулар жумласидан. Спортчилар беллашувларда 284 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

Мусобақаларда 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этади. Ҳозирча спорт ўйинларида МДҲга аъзо 7 мамлакатдан минг нафардан зиёд делегатлар қатнашиши кутилмоқда. Барча делегация аъзоларини рўйхатдан ўтказиш жараёни онлайн тарзда аккредитация тизимида амалга оширилади.

"Ўйинлар Қозон шаҳрининг 14та спорт иншоотида бўлиб ўтади. Спорт ўйинлари давомида «Спортчилар қишлоғи»да иштирокчилар учун тиббий марказ ташкил этилиб, спорт иншоотларидаги допинг назорат пунктлари очилади. Шунингдек, бепул тиббий ёрдам хизматлари йўлга қўйиш режалаштирилди.

Юртимизда жорий йилнинг 1 августига қадар карантин қоидалари жорий этилгани боис мавжуд санитария-эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда спортчиларимизнинг мусобақада иштирок этишлари бўйича якуний қарорни Республика махсус комиссияси қабул қилади" - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан