Қозоқ режиссёри Россия кино фонди томонидан жаримага тортилганидан шокка тушди

Қозоқ режиссёри Россия кино фонди томонидан жаримага тортилганидан шокка тушди

Давлат кинематография фондининг қарори дунё экранларида муваффақиятга эришган Марказий Осиё кино ижодкорларига нисбатан принципиал босимдир, деб ҳисоблашади кузатувчилар.

"Айка" фильмининг расмий постери. Фильм Москвада ишлаётган қирғизистонлик ёш аёл ҳақида ҳикоя қилади. Филмнинг сюжети 2010 йилдаги статистикага асосланган: ўшанда қирғиз меҳнат муҳожирлари Москва туғруқхоналарида 248 янги туғилган чақалоқни ташлаб кетган. [Қозоғистоннинг Белгиядаги элчихонаси]

 

Таниқли қозоқ режиссёри Сергей Дворцевой суратга олган фильм Россия ҳукумати томонидан молиялаштирилган. Ушбу фильм бир қанча мукофотларни қўлга киритган бир пайтда фильмни ишлаб чиқариш учун ажратилган маблағнинг бир қисмини Россия Кино Фонди қайтариб берилишини талаб қилганидан Дворцевой ҳайратда қолган.

Фильм режадан анча кечроқ чиқарилгани бўйича агентлик даъво аризасини берди.

Россияда ишлаб чиқарилган фильмларни молиявий қўллаб-қувватловчи Россия кино фонди Дворецевойдан "Aйка" фильми режадан 4 йил кейин чиқарилганлиги сабабли, 100 минг евро(110 минг доллар) тўлашни талаб қилди, дея хабар беради AFP.

Фильмнинг ижодий гуруҳига кино фондидан 28 миллион рубль (454,600 AҚШ доллари) миқдорида маблағ келиб тушган, бу эса фильм бюджетининг атиги тўртдан бир қисмини ташкил этади.

"Айка"да асосий ролни ўйнаган актриса Самал Еслямова. Брюссель, 2 май 2019 йил [Қозоғистоннинг Белгиядаги элчихонаси]

 

Дворцевойнинг таъкидлашича, кечикиш қиш саҳналарини суратга олиш учун ҳақиқий қор ёғмаганлиги сабаб бўлган. AFP билан суҳбатда у, фильм ҳужжатли услубда олинганлиги ва шунинг учун сунъий қорлардан фойдаланишга йўл қўйилмаслигини, қўшимча қилди.

"Мен ҳайратда қолдим, бу муаллифлик фильмику ахир. Бизнинг даромадимиз бундай катта жаримани қоплай олмайди", деди Дворцевой.

Ушбу фильмда асосий ролни қозоғистонлик актриса Самал Еслямова ўйнаган. У 2018 йилда 71-Канн кинофестивалининг "энг яхши аёл роли" учун "Олтин пальма новдаси" мукофотига сазовор бўлган .

Жанубий Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридан бўлган режиссёр Сергей Дворцевой "Aйка"дан олдин Канн кинофестивалининг танловида "Лола" филми билан "A special look"(Ўзгача назар) бош мукофотига лойиқ деб топилган.  Шунингдек, бутун дунё бўйлаб халқаро кинофестивалларнинг тўққизта Гран-присини қўлга киритган.