Қозоқча демократия: вазирлар ва ҳокимлар Назарбоев томонидан маъқулланилиши керак

Қозоқча демократия: вазирлар ва ҳокимлар Назарбоев томонидан маъқулланилиши керак

Қозоғистон президентининг 21 октябрь, душанба куни қабул қилган қарорига биноан, бир қатор вазирларни тайинлашдан олдин президент Қосим-Жўмарт Токаев собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг розилигини олиши зарур. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айни пайтда, жаноб Назарбоев Элбаси (Элбоши) унвонига эга. У етакчи партия Нур-Отан партияси ҳамда хавфсизлик кенгаши раҳбари ҳамдир.

Фармонга биноан, хавфсизлик кенгаши раиси Назарбоев учта вазирдан бошқа барча вазирни Президентдан олдин тасдиқлаши керак. Фақат учтагина вазир - ташқи ва ички ишлар ҳамда мудофаа вазирларининг номзоди хавфсизлик кенгашида кўриб чиқилиши керак.

Ушбу жараён вилоят ҳокимларини тайинлашда ҳам амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 17 та вазирлик ҳамда 14 та вилоят ҳамда 3 та республика миқёсидаги шаҳарлар мавжуд.