Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ҚҚС фоизи пасайтирилиши туфайли юзага келадиган йўқотишлар қандай қопланишига изоҳ берилди
27.09.2019 12:03,  
327

Молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов жорий йил 1 октябрдан қўшимча қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга пасайиши ҳисобига давлат бюджетига тушумлар қисқариши қандай қопланишига изоҳ берди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

«Албатта, бюджет учун бу тўғридан тўғри йўқотиш. ҚҚС бюджет учун асосий солиқ ва 5 фоизга пасайиш келгуси йилда 10 триллион сўмдан кўпроқ сумма бой берилишини анлатади. Йил охиригача эса бюджет йўқотишлари 1,5 триллион сўмдан ошиқни ташкил этади», — деди Султонов.

Молия вазири ўринбосарига кўра, акциз солиғи ставкалари индексацияси кўзда тутилган ва бу йўқотишларнинг 12-13 фоизини қоплайди (200 миллиард сўм). Иккинчи чора ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштиришдан иборат.

Шунингдек, жорий йилда электрон ҳисоб-фактуралар жорий этилиши, солиқ солиш базаси ва ҚҚС тўловчилари доираси кенгайтирилиши эвазига қўшимча даромад олиниши кўзланмоқда.

«Уларни жамлаганда жорий йилда тушиб қоладиган солиқ даромадларини қоплай олмайди, лекин келгуси йили бу чоралар вазиятни барқарорлаштириш имконини беради. Яъни кўпроқ солиқ тўловчилар соядан чиқади», — дейди Дилшод Султонов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан