Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Қумқўрғон туманида қалбаки квитанция тақдим этган собиқ банк ходими аниқланди
14.03.2022 21:46,  
13

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Микрокредитбанк” АТБ Қумқўрғон филиали собиқ ходими Ш.А. “С.М.” МЧЖ раҳбари М. томонидан жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплаш учун топширилган 86,7 млн сўмнинг 56,7 млн сўмини кирим қилиб, қолган 30 млн сўмини ўзлаштириб, тадбиркорга сохта квитанция тақдим қилганлиги, бундан ташқари, фуқаро Б.нинг номига имтиёзли кредит ажратишга эришиб, 24,5 млн сўм кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан