Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қурбон Ҳайити муносабати билан фуқаролар учун қатор чегирмалар эълон қилинди
24.06.2022 08:38,  
227

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан жорий йилнинг 9–10–11–12 июль кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризмга жалб этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралардан республика бўйлаб белгиланган чегирмалар тўғрисида маълумотлар жамланди.
Унга кўра:

“Uzbekistan Airways” AЖ Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2022 йил 9 июлдан 12 июлга қадар амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларга 50 фоиз чегирма эълон қилади.

2. "Ўзбекистон темир йўллари" AЖ республиканинг барча ички қатновлари учун 10 нафардан 24 нафаргача бўлган гуруҳларга 10 фоиз, 25 ва ундан ортиқ гуруҳлар учун 15 фоиз чегирма тақдим этди.

3. "Вақф" хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган маданий мерос объектлари (зиёратгоҳ ва қадамжолар)да жорий йил 9–10–11–12 июль кунлари Ўзбекистон фуқаролари учун кириш чипталар нархига катталар учун 20 ёшлар учун 50 фоиз чегирмалар жорий қилинди.

Шу билан бирга, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан тақдим этилган ихтиёрий чегирмалар иловага мувофиқ юборилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан