Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қурилиш соҳасидаги талаблар соддалаштирилмоқда
13.10.2022 14:02,  
63

Қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштираётган тадбиркорлик субъектлари учун смета-ресурс нормалари тавсиявий хусусиятга эга бўлади.

Ҳукуматнинг “Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Ҳужжатга мувофиқ, 2023 йилнинг 1 январидан:

"Давлат харидлари тўғрисида"ги қонун доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қиймати смета-ресурс нормалари асосида шакллантирилади;

қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштираётган тадбиркорлик субъектлари учун смета-ресурс нормалари тавсиявий хусусиятга эга бўлади;

қурилиш регламентлари ҳамда смета-ресурс нормалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар жумласига кирмайди ҳамда уларни Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (кейинги ўринларда – ШНҚ) ҳар 3-4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади;

қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади;

қуйидаги хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ҳамда хорижий давлатларда экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг тегишли қисмлари Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади ва ушбу қисмлар бўйича маҳаллий экспертиза органларидан экспертизадан ўтказилмайди:

Қурилиш вазирлигига "Қурилиш регламентлари" ва "Смета-ресурс нормалари"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уларнинг янгиларини қабул қилиш ёки аҳамиятни йўқотганларини бекор қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланмоқда:

2023 йилда ўзаро умумлаштириладиган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари рўйхати (44 та ШНҚ 14 та ШНҚга умумлаштирилади);

2023 йилда ўзаро бирлаштириладиган қурилиш ишлари учун "Смета-ресурс нормалари" тўпламлари рўйхати (35 та тўплам 16 тага бирлаштирилади);

2023 йил 1 январдан мажбурийлиги бекор қилинадиган ва "Қурилиш регламентлари" тоифасига ўтказиладиган 30 та ШНҚ рўйхати;

2023 йил 1 январдан мажбурийлиги бекор қилинадиган ва маълумотнома тоифасига ўтказиладиган 76 та ШНҚ рўйхати;

2023 йил 1 январдан мажбурийлиги бекор қилинадиган ва қурилиш ишлари учун "Смета-ресурс нормалари" тоифасига ўтказиладиган 46 та ШНҚ рўйхати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан