Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қурилиш вазирлиги 1 326 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузганлиги аниқланди
25.06.2022 12:42,  
30

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда омбудсман матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўрганишларда Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бош бошқармалари ходимлари томонидан 1326 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишига йўл қўйилгани аниқланган.

Жумладан, турли давлат хизматларини кўрсатишда 90 нафар ходим томонидан 1091 та ҳолатда белгиланган муддатларни кечиктириш, ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш, мурожаатни асоссиз рад этиш каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Шунингдек, тадбиркорларнинг рухсат бериш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишда Фарғона вилоятида 8 та, Тошкент шаҳрида 3 та ҳолатда лицензиялаш ҳамда рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган. 

Бундан ташқари, амалдаги тартибга асосан, лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш масаласини кўриб чиқиш муддати 7 иш куни қилиб белгиланган бўлсада, вазирлик марказий аппарати ходимлари томонидан 7 та ҳолатда мазкур муддатнинг бузилишига йўл қўйилган.

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқилиши ўрганилганда 197 та ҳолатда қонунчиликка зид равишда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ўтказиб юборилган. 

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 20 та ҳолатда ўтказилган ўрганишлар Бизнес-омбудсманни хабардор қилмасдан амалга оширилган.

Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани учун вазирлик ва унинг ҳудудий бош бошқармаларининг 143 нафар ходимига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун судларга юборилгани маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан