“Қуръон мусобақаси”да ўтган 3 ҳафта ғолиблари кимлар бўлди?

“Қуръон мусобақаси”да ўтган 3  ҳафта ғолиблари кимлар бўлди?

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси — 1442» танлови ҳафта сайин қизғин бўлиб бормоқда.

Мусобақанинг ҳозирга қадар бўлган биринчи , иккинчи ва учунчи ҳафта ғолиблари билан таништириб ўтамиз. 

1-ҳафта
Ҳифз йўналиши бўйича илк ҳафта саралаш босқичи ғолиблари: биринчи ўринни олган Абдуссамад Бузурхонов (242,5 балл) – Наманган вилояти; иккинчи ўринга муваффақ бўлган Сирожиддин Жалилов (233,75 балл) ҳамда учинчи ўрин соҳиби Раҳматуллоҳ Расулжоновлар (214,5 балл), Андижон вилоятидан эди.

Тиловат бўйича саралаш босқичи 1-ҳафта ғолиблари: биринчи ўринни олган Ҳабибулло Маматов (216,5 балл) – Андижон қилояти; иккинчи ўринга муваффақ бўлган Асилбек Назирқулов (203,5 балл) Тошкент вилояти ҳамда учинчи ўрин соҳиби Бобур Шокировлар (193 балл) – Бухоро вилоятидан эди.

2-ҳафта
Биринчи ўринни олган Абдулқодир Ахмедов  (222,5 балл), иккинчи ўрин эгаси Раҳматуллоҳ Абдурасуловларнинг иккаласи ҳам  (222 балл) – Фарғона вилоятидан ҳамда учинчи ўринни Тошкент шаҳридан бўлган Абдусамад Тожиддиновлар (217,5 балл) – эгалладилар.

Тиловат бўйича 2-ҳафта саралаш босқичи ғолиблари: биринчи ўринни олган Муҳаммадамин Нажмиддинов (250,75 балл) – Қашқадарё вилоятидан; иккинчи ўринга муваффақ бўлган қорақалпоғистонлик Илҳомжон Юсупов (196,5 балл) ҳамда учинчи ўрин соҳиби Тошкентдан Сардорхон Холдоровлар (193 балл) бўлди.

3 – хафта 
Биринчи ўрин самарқандлик Муҳаммадрасул Нарзиқулов (226 балл), иккинчи ўрин Тошкент вилоятидан Файзуллоҳ Иззатуллаев  (224,5 балл) ҳамда учинчи ўрин соҳиби Раҳматуллоҳ Расулжоновлар (223 балл) Тошкент шаҳридан

Тиловат бўйича саралаш босқичи 3-ҳафта ғолиблари – фарғоналик Абдулҳафиз Турсунов  235,75 балл билан биринчи ўринни олган бўлса,  иккинчи ўринга муваффақ бўлган Андижон шаҳридан Дилмуроджон Жаббаров 233,5 балл олди  ҳамда учинчи ўрин соҳиби бухоролик қори Умид Сафаров 222,25 балл йиғишга муваффақ бўлишди.

Ҳар ҳафта давомида “Ҳифз” ва “Тиловат” йўналишида 1- ўринни эгаллаган ғолиблар Рамазон ойида бўлиб ўтадиган супер финалга йўлланмани қўлга киритадилар. Супер финал ғолибига “Спарк” автомобили насиб этади. Ҳали имконият етарли. Мусобақада иштирок этиш учун ҳар душанба куни  рўйхатдан ўтишингиз мумкин.   

Каломи шарифнинг қироатига ошно, қалби Куръон тиловатига ошиқ азизларимизни “АзонТВ” ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришга чорлаб қоламиз.