Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​«Қуръони Карим – Мусҳафи шариф»нинг навбатдаги нашри сотувга чиқарилди (фото)
11.01.2020 16:15,  
1330

Аввал хабар қилганимиздек, «Қуръони Карим – Мусҳафи шариф»нинг навбатдаги нашри «Ҳилол» нашриётида бугун 11 январдан сотувга чиқарилди.

Фото: islom.uz

Мусҳафи шарифнинг ​нархи 35 минг сўм бўлиб, унинг онлайн савдоси фақат вилоятлар учун йўлга қўйилган.

Фото: islom.uz

Islom.uz порталининг хабар беришича, бугун эрта тонгдан «Hilol nashr» нашриёт-матбаа босмахонаси олдида яна одамлар гавжум бўлиб, Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри сотиб олишган.

Фото: islom.uz

Хабарда айтилишича, ушбу нашр Исмоил Муҳаммад Содиқ раҳбарлигидаги «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва Мозин Абдулқодир Арнаут раҳбарлигидаги «Ғавсоний» нашриёти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, ушбу нашриётнинг расмий рухсати ва аслий нусхаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда нашрга тайёрланди.

Фото: islom.uz

Тошкентда Мусҳафни «Hilol» нашриёт-матбааси бош дўкони​, Кўкча ва Чорсу филиалларидан сотиб олиш мумкин.

Эслатма: Мусҳафи шариф онлайн савдода 11 январ 10:05 тугади.

Шунингдек, Мусҳафи шариф нашриётнинг бош дўконида, Кўкча ва Чорсу филиалларида, Наманган, Андижон ҳамда Самарқанд филиалларида соат 12:00 га қадар сотувда тугади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан