Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қуруқ меваларнинг фойдали хусусиятлари
1.12.2019 13:45,  
692

Қуруқ мевада янги узилган меванинг барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолади. Шу тариқа, бизда фойдали моддалардан нафақат ёзда, балки қишда ҳам баҳраманд бўлиш имкони бор.

Папайя шакарланган меваси (цукат) бутун организмни мустаҳкамлаб, оқсиллар алмашинувини тезлаштиради.

Қуритилган хурмо (финик) иш қобилиятимизни оширади, шунингдек, қўшимча фойдали моддаларга эга бўлгани туфайли, шамоллаш ва бош оғришида оғриқни қолдирувчи восита сифатида қўлланилиши мумкин. B5, E, H каби витаминларга жуда бой бўлган ҳолда, хурмо қоқи иммун тизимини мустаҳкамлайди ҳамда қишни фаол ва хушчақчақ тарзда ўтказишда ёрдам беради.

Қуритилган нок ичак фаолиятига ижобий таъсир ўтказади, организмдан токсинлар ва оғир металларни чиқариб ташлайди.

Ўрик туршаги калийнинг тенгсиз манбаидир; юракка яхши таъсир қилади ва онкологик касалликлар профилактикаси учун ажойиб восита ҳисобланади.

Қуритилган анжир қалқонсимон без фаолиятини нормаллаштиради, организмдан паразитлар чиқиб кетиши учун имкон яратади. У саратон ҳужайралари ривожланиши олдини олади, терини витамин ва микроэлементлар билан таъминлайди.

Олхўри қоқи — ошқозон-ичак йўли фаолиятини яхшилашда ажойиб воситадир, у қабзиятдан халос қилади ва овқат ҳазм қилиш жараёнини тартибга солади. Шунингдек, гипертониядан азоб чекадиган, юрак ва жигар билан боғлиқ муаммолари бўлган кишилар учун ҳам айни муддаодир. У ревматизмда ҳам қўл келади, таркибидаги А витамини эса кўриш қобилиятини яхшилайди.

Майиз яхшигина антидепрессантдир, шунингдек, қалқонсимон без касалликларида ёрдам беради.

Қуритилган олча эркин радикаллар ҳаракатини нейтраллаштиради ва шу тариқа, терини ёшартириш хусусиятига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан