Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қувада бир аёлни уч нафар эркак бир ой давомида номусига текканлиги ҳақиқатми?
19.01.2021 14:27,  
3104

Ижтимоий тармоқларда Қува туманида аёлни уч нафар шахс зўрлик ишлатиб олиб кетиб, бир ой давомида ушлаб турганлиги ва номусига текканлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Фарғона вилояти прокуратураси мазкур хабарлар расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, фуқаро С.Р. (2001 й.т.) 22.09.2020 йилда Қува тумани ИИБга мурожаат қилиб, уни 25.03.2020 йилда фуқаро Т.С. Қува туманидаги кўп қаватли уйларга олиб бориб, вояга етмаган Д.Ж. ва С.К. лар билан бирга уни ва В.М. исмли аёлни бир ой давомида асоссиз ушлаб турганлиги, зўрлик ишлатиб номусига текканлигини билдирган.

Мурожаат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, С.Р.ни зўрлик ишлатиб номусига тегилганлиги, олиб кетилганлиги ва асоссиз ушлаб турилганлиги ҳақидаги важлари экспертиза хулосаси, тушунтириш хатлари ва иш юзасидан тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмаган.

Мурожаат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан охирги маротаба 12.12.2020 йилда жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Ўрганиш давомида текширув жараёнини бевосита назорат қилган Қува тумани прокуратураси ходимлари хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолати аниқланмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан