Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қувада журналистларга ҳужум қилганликда гумонланиб 4 киши ушланди
14.05.2020 17:34,  
676

Аввалроқ, 13 май куни “Effect.uz” сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида ҳужумга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Мухбир Тожибоевнинг айтишича, ҳолат Қува тумани ҳокимлигида фуқаронинг мурожаати ўрганилгандан сўнг содир бўлган.

Фарғонада журналистлар ҳужумга учради. Гумонланувчилар ҳокимиятдан ёллангани тахмин қилинмоқда (видео)

Кейинроқ, воқеа юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий муносабат билдириб, мазкур ҳолат назоратга олинганини маълум қилган эди. Айни вақтда Бош прокуратура матбуот котиби 4 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ушланганини хабар берди.

“EFFECT.UZ сайтининг ходими Фарғона вилоятининг Қува туманида номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 166-моддаси (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши бўйича 4 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда,“ — дейилади прокуратура баёнотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан