Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
Lorem
АҚШ доллари lorem
EUR
Lorem
EВРОlorem
RUB
Lorem
Россия рублиlorem
Sayt test rejimida ishlayapti!!!
Қувасой шаҳри ва Учқўрғон туманида кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати фош этилди
13.04.2022 21:44

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “З.Н” деҳқон хўжалиги раҳбари Ғ.А. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан 10 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз иссиқхона қуриш учун 286,2 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.M.” МЧЖ раҳбари С.Ю. 4 нафар фуқаронинг номига расмийлаштирилган 119,9 млн сўм кредит маблағини МЧЖ ҳисоб-рақамига ўтказишга эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз








Тавсия Этамиз