Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қувайт компаниялари Ўзбекистонга инвестиция киритишга тайёрлигини билдирди
14.05.2018 11:04,  
18

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Қувайтга ташрифи чоғида Қувайт Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Мудофаа вазири шайх Насир Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Сабаҳ ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулайман ал-Сайид билан учрашувлар ва музокаралар ўтказди.

"Музокараларда ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Қувайт компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларига инвестиция киритишга тайёр эканлиги қайд этилди", — дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи мажлисини 2018-йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.

Таъкидланишича, Қувайт университети ҳузуридаги Тилларни ўрганиш марказида Ўзбекистон вакилларини ўқитиш истиқболлари, шунингдек, араб тили ўқитувчиларини Ўзбекистонда таълим муассасаларида дарс бериш учун жўнатиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан