Қувайтда тўйдан сўнг 3 дақиқа ўтиб, келин-куёв ажрашди

Қувайтда тўйдан сўнг 3 дақиқа ўтиб, келин-куёв ажрашди

Қувайтда эндигина оила қурган келин-куёв никоҳнинг бир неча дақиқасидан сўнг ажрашишди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар қилди.

Тўй маросимидан кейин келин қоқиниб кетади. Куёв тушмагур эса қизнинг устидан кулиб, аҳмоқ деб атайди. Келин бунга чидай олмай, йиғлаб юборади ва бир неча дақиқалик умр йўлдошидан ажрашишни талаб қилади. Тўй нишонланган жойнинг ўзидаёқ, ажрашишга қарор қилишади.

Жуфтлик никоҳда расмий равишда атига уч дақиқада бўлишади. Мазкур жуфтликнинг ушбу никоҳи мамлакат тарихидаги энг қисқа никоҳ сифатида қайд этилди.