Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қувайтлик блоггер коронавирусни даволаш услубини топгани учун 3 миллиард доллар талаб қилмоқда
19.02.2020 13:29,  
4660

Қувайтлик блогер ва жамоат арбоби Салва ал-Мутайри коронавирусни даволашда ўзи ишлаб чиққан услуби учун 3,2 миллиард доллар талаб қилди.

19-февраль чоршанба куни, блогер қиз Snapchat ижтимоий тармоғида Кувайтдаги Хитой элчихонасига ўзининг ишланмаларини олиб келганидан кейин шу талабни эълон қилди.

Таъкидланишича, блогер Хитой элчихонаси олдида пайдо бўлишидан олдин ўзининг YouTube-каналида коронавирус билан курашда даволашни эҳтимолий услубини топганлиги учун 1 миллиард Кувайт динорини (3,2 миллиард доллардан кўпроқ) ўзининг банк ҳисобига ўтказиб беришни талаб қилган ва ушбу видеони жойлаштирган деб хабар бермоқда РИА Новости.

Бунгача хитойлик актёр Жеки Чан коронавирус вакцинасини яратувчисига 1 миллион юань (тахминан 142,6 минг доллар) тўлашга тайёрлигини айтган. Унинг фикрича, бундай услуб вирусга қарши дори воситасини тезроқ ишлаб чиқишга туртки бўлиши мумкин.

МАВЗУГА ДОИР: BBC коронавирус бўйича энг муҳим саволларга жавоб берди

Қувайтлик блогер аёл Aл-Мутайри эса, Жеки Чан томонидан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан одамга 143 000 AҚШ долларлик молиявий мукофоти жуда арзимаган миқдор эканлигини, яъни Жеки Чан фильмларидаги кулгили саҳналари учун миллионлаб доллар олаётган бир пайтда унинг эълон қилган мукофот қиймати арзимаслигини танқид қилган.

Эслатиб ўтамиз, декабр ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавируснинг янги турига оид COVID-2019 касаллиги қайд этилди. Кейинчалик инфекция бошқа мамлакатларга тарқалди.

19 февраль ҳолатига кўра, Хитойдаги инфекциядан 74 мингдан ортиқ одам касалланган бўлиб, вафот етганлар сони 2 мингдан ошди. 

16 февраль куни Хитой ушбу касалликка қарши дори-дармон ишлаб чиқаришни бошлади ва эртаси куни эса Хитой университетларидан бири ушбу коронавирус учун экспресс-тест ташкил этилишини эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан