Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қуёш энергияси 2027 йилгача ишлаб чиқариш бўйича кўмирни ортда қолдира олади
11.12.2022 17:32,  
32

Глобал энергетика инқирози дунёни қайта тикланадиган энергияни ривожлантиришни жадаллаштиришга ундаши мумкин. Халқаро энергетика агентлиги (IEA) ҳисоботида айтилишича, бу жараён натижасида қуёш энергияси 2027 йилга бориб ишлаб чиқариш бўйича кўмирдан ўзиб кетиши мумкин бўлади.

"Кейинги беш йил ичида қайта тикланадиган қувватларнинг ўсиши бир йил олдин кутилганидан анча тезроқ бўлади. Қуёш қуввати бизнинг прогнозимизга кўра деярли уч баравар кўпаяди ва бу даврда деярли 1500 ГВтга ошиб, 2026 йилга келиб табиий газдан ошиб кетади", — дейилади агентлик ҳисоботида.

Шундай қилиб, қуёш энергияси ўша вақтга келиб барча энергия ресурслари орасида ишлаб чиқариш қувватларини яратишда асосий роль ўйнайди. 2022-2027 йилларда жами қайта тикланадиган энергия манбалари (RES) деярли 2400 ГВт қувватни қўшади, бу аввалги беш йилга нисбатан 85% га кўпдир. Бу дунёнинг етакчи истеъмолчилари, жумладан, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи (ЕИ) энергетика сиёсатидаги ўзгаришлар туфайли мумкин бўлади, дея хулоса қилди IEA таҳлилчилари.

12 ноябрь куни The Indian Express энергетика таҳлилий маркази Ember ҳисоботига таяниб, Ҳиндистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида қуёш энергиясидан 4,2 миллиард доллар тежаганини хабар қилди. Шунингдек, маиший эҳтиёжлар учун 19,4 млн. тежашга эришилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан