Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Қуёш нурларини кузатувчи трекер дастурига гувоҳнома берилди
12.04.2022 09:06,  
56

Маълумки, муқобил энергия манбалари инсониятнинг энергияга бўлган эҳтиёжларини қондиришда муҳим ўринга эга.

Шундай манбалардан бири қуёш панеллари қуёш нурлари таъсирида электр токини ҳосил қилади. Aммо тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қуёш нурлари йўналиши ўзгарувчан бўлгани боис қуёш панеллари йўналишини унга мос тарзда ўзгартиришни талаб этади.

Ушбу лойиҳа фотоэлементларга тушаётган ёруғлик миқдорини ҳисоблаган ҳолда, энг кўп ёруғлик олиш мумкин бўлган томонга бурилиш имкониятини яратади. Ушбу проектни қуёш панелларига бириктирган ҳолда фойдаланилса, энергия олиш самарадорлиги бир неча баробар ортади.

Ўзбекистон 2025 йилга қадар умумий қиймати 5,3 миллиард доллар бўлган 810 та лойиҳани амалга оширади. Лойиҳалар орасида Ўзбекистоннинг 25 та энг йирик корхоналарида энергия сарфлашни камайтириш режалаштирилгани инобатга олсак, юқоридаги лойиҳа жуда самарали бўлишини таъкидлаш жоиз.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига асосан, мамлакатда «яшил» энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Хусусан, 2026 йилга бориб, Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари ҳажми 8 минг МВтга, гидроэлектр станциялари ҳажмини эса 2 920 МВтга (жами 10 920 МВт) етказиш белгиланган.

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан дастур рўйхатдан ўтказилиб, ДГУ 14469 рақамли гувоҳнома билан муҳофазага олинди, деб хабар бермоқда Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан