Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ҚВПлар оилавий шифокор пунктига айлантирилади
13.11.2020 00:01,  
169

Оилавий шифокорнинг масъулияти орттирилиб, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари ҳамда вилоят шифохоналарига бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши учун йўлланмалар оилавий шифокорлар томонидан бериладиган бўлади. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга имтиёзли рецептлар ёзиб бериш ҳам оилавий шифокор томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган.

2021 йил 1 январдан бошлаб: 

  • қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланиб, аҳоли сони ва маҳаллий заруриятдан келиб чиқиб, навбатчилик тизими жорий этилади. 
  • Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиқларига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб, тор соҳа шифокорлари штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади. 
  • Маҳаллада аҳолининг саломатлиги, ҳудуддаги касалликларнинг ўсиши, аҳолининг шифохоналарга ётиши ва мурожаат қилиши кабилар оилавий шифокорнинг фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари этиб белгиланади. 
  • Шунингдек, оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари рейтингига кўра, ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш амалиёти жорий этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан