Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг 6 мингдан ортиқ товарларини бож тўловисиз Иттифоқ ҳудудига олиб киришга ёрдам беришда тайёр
13.11.2019 18:42,  
319

Ўзбекистон томони Европа Иттифоқи бозорларига кенг турдаги экспорт товарларини, шу жумладан янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни оширишга тайёр. Нариги томон эса “GSP+” тизими доирасида 6 мингдан ортиқ Ўзбекистон товарларини бож тўловисиз Европа Иттифоқи ҳудудига олиб киришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

12 ноябрь, сешанба куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Белгиянинг Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Фил Ҳоган билан учрашди.
Учрашувда иқтисодиётни либераллаштириш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатга Европа бизнеси ва сармоясини кенг жалб қилиш учун кўпроқ имкониятлар очаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан тариф ва тарифсиз тўсиқларни бартараф этиш, стандартлаштиришнинг Европа тизимларини киритиш, сертификатлаш ва сифатни бошқариш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонга “GSP+” тизими доирасида 6 мингдан ортиқ товарларни бож тўловисиз Европа Иттифоқи ҳудудига олиб киришга ёрдам беришга тайёрлиги учун Европа томонига миннатдорчилик билдирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан