Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамазон ҳайити байрами муносабати билан пойтахт кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтатилади
30.04.2022 10:42,  
292

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабар беришича, Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан Тошкент шаҳрида вақтинча, жорий йилнинг 1 май куни соат 24:00 дан 2 май 7:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:

Олмазор тумани:

1) “Имом Бухорий” масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Фаробий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача.

2) "Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача

Шайхонтохур тумани:

“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

“Кох-ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани:

1) “Убай ибн Каъб” Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чоррахасигача.

2) "Катта Қозирабод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача.

3) “Шайх” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

Учтепа тумани:

1) “Абдуллох ибн маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача.

2) “Ҳазрати умар” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чоррахасигача.

Юнусобод тумани:

1) “Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.

2) “Мирзо Юсуп” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – А.Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:

“Усмон бин Мағзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Чўлпонота чорраҳасигача.

Яшнобод тумани:

“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани:

“Қўлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис чорраҳасигача.

Сергели тумани:

"Куддус Шариф" масжиди олдидаги Кипчок ку‌часи - Янги Сергели - Кипчок чоррахасидан Кипчок - Хонобод чоррахасигача

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан