Рамазон рўзасини бошида, ўртасида ва охирида 3 кун тутса бўладими?

Рамазон рўзасини бошида, ўртасида ва охирида 3 кун тутса бўладими?

Халқимиз орасида “Рамазон ойи рўзасини рўзани бошидан 3 кун, ўртасидан 3 кун ва охиридан 3 кун тутишнинг ўзи етарлими ёки шундай қилсак бўладими?”, деган гап бор.

Бу саволга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов шундай жавоб берди:

“Бу Аллоҳ таолонинг буюрган буйруғига зид гап. Буни гапиришдан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки Рамазон ойи рўзасини фарз қилган Зот — Аллоҳ таоло уни бир ой тутишни буюрган. Рамазон ойининг рўзасининг тўлиқ фарзлигини Аллоҳ таоло Қуръони каримда тўлиқ баён қилган.

“Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз.

Саноқли кунларда. Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида фидя – бир мискин таоми бордир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, бу ўзи учун яхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир“. (Бақара сураси 183-184 оятлар)

Модомики шундай экан, Рамазон ойида 30 кун ёки 29 кунда давомида рўза тутишлик лозим бўлади. Лекин юқоридаги гап гапларни гапириш, “бошида бир кун, охирида бир кун ёки уч кун тутса бўлади” дейишлик гуноҳ гапларни гапириб қўйишлик саналади ва бундан Аллоҳ сақласин“, — дейди Мусулмонлар идораси ходими.