Рамазонда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклиф Толибон томонидан рад этилди

Рамазонда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклиф Толибон томонидан рад этилди

Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг муқаддас Рамазон ойида оташкесим қилиш тўғрисидаги таклифи Толибон ҳаракати томонидан рад этилди.

Ҳаракат вакиллари таклифни "мантиқсиз" деб аташди.

“Ислом амирлиги АҚШ билан битимни имзолаш билан кенг қамровли (тинчлик) қарор қабул қилди ва уни Хавфсизлик Кенгаши ва Халқаро ҳамжамият тасдиқлади. Агар у тўлиқ амалга оширилса, бу бизни тинчлик ва сулҳга олиб келади", - деб ёзди Толибоннинг сиёсий идораси вакили Суҳаил Шаҳин ўз твиттер саҳифасида. 

Шаҳиннинг қўшимча қилишича, "қамоқхоналардаги минглаб маҳбуслар ҳаёти коронавирус ва панжаралар туфайли хавф остида қолар экан, бундай вазиятда оташкесим таклиф қилиш мантиқий ва ишонарли эмас".

Президент Ғани бундан олдин муқаддас Рамазон ойи муносабати билан толиблар гуруҳини ўт очишни тўхтатишга чақирганди.

Ғани, шунингдек, Толибон гуруҳи афғон халқига қарши зўравонликдан воз кечиб, тинч ҳаёт кечириши кераклигини қўшимча қилди.